Бекободцемент

Бекободцемент

цемент ишлаб чиқарувчи заводдир

Марказий Осиё бозорларида 15 йилдан ортиқ хизмат кўрсатиб келаётган цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг «United Cement Group» холдинги таркибига киради.

  • «Янгийўл» ва «Охангарон» цемент тортиш станциялари ҳамда «Бекободцемент» комбинати каби юкни ортиб жўнатишнинг 3та майдончаси мавжуд
  • Энг қулай логистик йўналиш Тошкент шаҳридан 25 км масофада жойлашган.
  • Кунига 24 соат, ҳафтада 7 кун давомида дам олиш ва байрам кунларисиз ишлаймиз.
  • Темир йўл ва автомобил транспорти (буюртмачи ёки ўзимизнинг автотранспортимиз) орқали маҳсулотни етказиб берамиз.

Бизларни нима ажратиб туради

Ўз ишлаб чиқариш корхонамизга эгалигимиз

Цементнинг махсус турлари — бу сульфатга бардош цемент, йўлларни қуришда фойдаланиладиган цемент ва ПЦХ кабилардир. Эталонли ЦЕМ I ёки ЦЕМ 0 42,5 Н турлари.

Нархларни белгилаш

Нархларни мослашувчан тарзда белгилаш ва хар бир мижозга алоҳида чегирмаларни бериш

Сифатга ишонч комиллиги

Ҳар бир юкни пломбалаш — Сизга етказиб берилган цементнинг сифатига ишончингиз 100% комиллиги демакдир.

Рецептура

Бетон қоришмалар учун рецептурани бепул танлаб берамиз

Маҳсулот

ЦЕМ II/А-П 32,5 Н ГОСТ 31108-2020 6%дан 20%гача пуццолана қўшилган, одатий тарзда қотадиган 32,5 чидамлилик тоифасидаги умумий қурилиш ишлари учун мўлжалланган портландцемент

Қўлланиши: кам қаватли қурилиш ва таъмир ишлари учун бетонлар, кенг миқёсда фойдаланиладиган қуруқ қурилиш қоришмалари, автоклав ёрдамида қотадиган уяли бетонни ишлаб чиқаришда қўлланади.

Цемент ўрамасиз автомобил транспорти орқали
Цемент ўрамасиз темир йўл орқали
50 кг лик қоплар автомобил транспорти орқали
50 кг лик қоплар темир йўл орқали
ЦЕМ II/А-П 32,5 Н ГОСТ 31108-2020 6%дан 20%гача пуццолана қўшилган, одатий тарзда қотадиган 32,5 чидамлилик тоифасидаги умумий қурилиш ишлари учун мўлжалланган портландцемент

ЦЕМ II/В-К (Г-И) 32,5 Н ГОСТ 31108-2020 21%дан 35%гача қўшимчалар қўшилган 32,5 чидамлилик тоифасидаги умумий қурилиш ишлари учун мўлжалланган одатий тарзда қотадиган портландцемент

Сув ва совуққа бардош бериш ҳамда чидамлилик бўйича юқори талаблар қўйиладиган саноат ва умумий қурилиш ишлари учун мўлжалланган муҳим бетон ва темир-бетон конструкцияларни барпо этишда қўлланилади

Цемент ўрамасиз автомобил транспорти орқали
Цемент ўрамасиз темир йўл орқали

ЦЕМ I 42,5 H СС ГОСТ 22266-2013 42,5 чидамлилик тоифасидаги одатий тарзда қотадиган сульфатбардош портландцемент

Сув таъсири остида коррозияга бардош, таркибидаги сульфат ионлари агрессив бўлган бетон ва темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқаришда фойдаланилади

Цемент ўрамасиз автомобил транспорти орқали
Цемент ўрамасиз темир йўл орқали

ЦЕМ I 42,5 Н ДП ГОСТ 33174-2014 Одатий тарзда қотадиган 42,5 чидамлилик тоифасидаги автомобил йўллари қопламасининг бетони учун мўлжалланган портландцемент

Транспорт соҳасидаги қурилишда йўл ва аэродромларнинг қопламалари учун бетон қоришмалар ҳамда транспорт соҳасидаги қурилишда маҳсулот ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда қўлланилади

Цемент ўрамасиз автомобил транспорти орқали
Цемент ўрамасиз темир йўл орқали
ЦЕМ I 42,5 Н ДП ГОСТ 33174-2014 Одатий тарзда қотадиган 42,5 чидамлилик тоифасидаги автомобил йўллари қопламасининг бетони учун мўлжалланган портландцемент

Хризотилцементли маҳсулотни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган портландцемент ПЦХ Qz'DST 913-2017

Тунука ва иссиқликни ўтказмайдиган маҳсулот, қувур, ёритиш чироқлари таянчлари ҳамда муҳим бўлмаган иншоотлар учун девор блокларини ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган цемент

Цемент ўрамасиз автомобил транспорти орқали
Цемент ўрамасиз темир йўл орқали

ЦЕМ 0 42,5 Н ГОСТ 31108-2020 қўшимчасиз одатий тарзда қотадиган 42,5 чидамлилик тоифасидаги портландцемент

Ўта чидамли йиғма, оддий ва олдиндан тарангланган темир-бетон конструкциялар, гидротехник иншоотлар, йўл қурилишда ва турли туман қурилиш маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қўлланилади

Цемент ўрамасиз автомобил транспорти орқали
Цемент ўрамасиз темир йўл орқали

ЦЕМ IV/B (П) 32,5 Н ГОСТ 31108-2020 21%дан 35%гача пуццолана қўшилган, одатий тарзда қотадиган 32,5 чидамлилик тоифасидаги пуццоланалик портландцемент

Хусусий, махсус ва тижорат қурилишнинг барча соҳаларида қўлланилади. Масалан, йиғма темир-бетон конструкцияларни ишлаб чиқариш, пол қилишда, фундаментни қуйишда, йўл-транспорт қопламлар учун ва бошқа ишларда фойдаланилади.

Цемент ўрамасиз автомобил транспорти орқали
Цемент ўрамасиз темир йўл орқали
ЦЕМ IV/B (П) 32,5 Н ГОСТ 31108-2020 21%дан 35%гача пуццолана қўшилган, одатий тарзда қотадиган 32,5 чидамлилик тоифасидаги пуццоланалик портландцемент
450 PROFI

450 PROFI

Минерал қўшимчали 450 PROFI — ЦЕМ II 32.5. Ушбу цемент универсал характерга эга бўлиб кенг доирадаги қурилиш ишларида қўлланиши мумкин. Мазкур цемент тури таркибининг мустаҳкам, чидамли ва коррозияга яхши бардошлиги билан фарқланади. Сувни кам чиқариши ва чўкишидаги деформацияларнинг камлиги, чўкишида дарс кетишлар пайдо бўлмаслигини таъминлайди.

550 EXTRA

550 EXTRA

550 EXTRA — бу бизларнинг 42,5 чидамлилик тоифасидаги янги ўта чидамли ва мустаҳкам ЦЕМ I 42,5Н цемент тури бўлиб, юқори чидамли бетонларни ишлаб чиқаришга асқотади. Ҳароратларнинг кескин ўзгариши ва совуқларга чидамлик ушбу цемент турининг хусусиятларидандир.

Завод ҳақида

Ўзбекистон Республикасидаги «Бекободцемент» АЖ цемент комбинати турар жойлар, савдо ва маъмурий бинолар, шоссе йўллари ҳамда аэропорт майдончаларини қуриш учун юқори сифатли цементни ишлаб чиқаради. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,8 миллион тонна маҳсулотни ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Корхона цементни қуруқ усулда ишлаб чиқариш линияси билан жиҳозланган. Хом ашё дифатида Балиқли Тов конининг оҳактошларидан фойдаланилади. Корхона ўзининг сариқ тупроқсимон қумоқ тупроқ очиқ конига эга. Корхона ҳудудида ўзининг юк транспорти мажмуаси, жумладан самосвал, автокран ҳамда оҳактошни ташиш учун думпкарларнинг кўчма состави жойлашган.

ISO 9001:2000 халқаро стандартнинг талабларига жавоб берувчи ҳамда ISO 9001:2015 стандарти бўйича қайта сертификациядан ўтган сифатни бошқариш тизимини қўллайди. Корхона тайёр маҳсулотининг юқори сифати кўпгина халқаро мукофот ва совринлар билан тасдиқланган. Фойдаланиладиган хом ашё, клинкер,  маҳсулот ассортименти сифатини қатъий назорат қилиш ҳамда ишлаб чиқариш ва синов бўлинмасини ташкил этишда янги технологияларни жорий этиш компаниянинг ривожланишининг устувор йўналишлари сафидан ўрин олган.

Видеони кўриш
Видеони кўриш
Заводнинг қуввати
2
МЛН.
ТОННА

Сертификатлар ва лицензиялар

Етказиб бериш ҳудудлари

Ўзбекистон

«Бекободцемент» АЖда 3та маҳсулотни ортиб жўнатиш майдончаси фаолият юритади: 1. «Янгийўл» цемент тортиш станцияси - Тошкентдан 25-35 км масофада жойлашган; 2. «Охангарон» цемент тортиш станцияси - Тошкентдан 40-55 км масофада жойлашган; 3. «Бекободцемент» заводи - Тошкентдан 130-160 км масофада жойлашган.

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, Истиқлол кўчаси, 20
24/7
Сотув бўлими: +998 (97) 779-30-03